Туркия Ўзбекистонда таълим тизимини ривожлантиришга ёрдам беради

Туркия Ўзбекистонда таълим тизимини ривожлантиришга ёрдам беради

YÖK Ўзбекистонда олий таълим тизимини ислоҳ этишга ёрдам беради.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Анқарада эришган келишувларига кўра, Туркия олий таълим Кенгаши (YÖK) раиси Йеутой Сарач бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда иккита институтнинг инфратузилмасини яратиш устида иш бошлади.
Гап Самарқанддаги Имом Бухорий номли марказ ва Тошкент Ислом тадқиқотлари институти ҳақида кетмоқда.
Сарач бошчилигидаги YÖK делегацияси ноябрь ойида Ўзбекистонга келади ва вазият билан жойида танишади. Делегацияни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қабул қилади. Давлат раҳбари институтларнинг шакллантирилиши жараёнини назорат қилади.
Бундан ташқари, YÖK Ўзбекистонда олий таълим тизимини ислоҳ қилишга ҳам ёрдам беради.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон куни кеча Ўзбекистон давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида «турк ва Ислом цивилизациясининг икки буюк ўчоғи маданий яқинлашуви»нинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
«Икки давлат идоралари раҳбарларига икки томонлама ҳамкорликни максимал даражада ривожлантириш вазифаси топширилди. Мен ўзбек томони Анқара каби ҳамкорлик учун қатъият намойиш этаётганидан хурсандмиз. Имом Бухорий ва Имом Мотурудий номли институтлар фаолиятига умид қиламиз», – деди Эрдўғон.

back to top