Logo
Print this page

Саудия Арабистондаги энг ёш куёв ота бўлди

Саудия Арабистонида энг ёш куёв сифатида танилган Али Ал Қайсий илк марта ота бўлди, деб хабар беради араб ОАВ лари.

Ҳали 16 га тўлмаган ўспирин ўғлли бўлди. Бу унинг тўйидан 1,5 йил ўтгач содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда эълон илинган суратларда ёш ота ўғлини меҳр билан қўлида ушлаб тургани ва табрикларни қабул қилаётгани акс этган. Али Ал Қайсий ва унинг холаваччаси Табукнинг 2016 йилда бўлган никоҳи жамиятда катта баҳсларга сабаб бўлганди. Баъзилар ёшларнинг ишини маъқулласа, бошқалар куёв ва келиннинг жуда ёш эканини (куёв 15 ва келин 16 ёш) айтиб, болалар никоҳига қарши чиқишди. Алининг отаси ўғлининг ёнини олиб, уни жуда масъулиятли инсон сифатида таърифлади ҳамда унга ҳамма масалада ишонишини таъкидлади. Катта Ал Қайсийнинг ўзи ҳам 17 ёшда уйланганини, шунга қарамай ўқишни тугатиб, иш топишга муваффақ бўлганини айтиб ўтди.

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика