Шарқий Ғутада мингдан ортиқ бола очликдан ўлиши мумкин

Беш йилдир қамалда қолган Шарқий Ғута аҳолиси аянчли аҳволда. 1114 гўдак озуқа ва дорилар етишмаслиги сабабли ўлим билан юзма-юзларқолганлар.

Дамашқ шарқида жойлашган Шарқий Ғутада 400 минг атрофида аҳоли яшайди. Аскарлар томонидан қамал қилинишига қарамай 2017 йилгача яширин ёки айланма йўллар орқали дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келинар эди. Аммо сўнги 7 ой давомида қамал кучайтирилгани сабабли дори-дармон ва озуқа маҳсулотларини олиб келиш имконини топиб бўлмаяпти. Натижада захиралар тугаб бормоқда. Сентябр ойида БМТ ва Қизил Ҳоч ҳамкорликда 42 контейнерда ҳар хил маҳсулотларни етказган эди. Аммо бу маҳсулотлар аҳолининг 6%гагина етди. Анадолу Ажанс мухбири маълумотига кўра 232 гўдак дорига, 882 гўдак эса озуқага муҳтождирлар. 559 саратон касаллари дори-дармонсиз ўлим билан курашмоқдалар. Сўнги уч ойда 20 киши саратон касаллиги сабабли (уларнинг 5таси болалардир) вафот қилди. Кимётерапия дориларининг 3%игина таъминланмоқда. Аввалда минтақадаги 2 ёшдан кичик 17 700 гўдакнинг 40%ига турли ёрдамлар етказилган бўлса, ҳозирда ёрдам етказишнинг имкони қолмади.

6 ойдан кичик гўдаклар сони саккиз минг беш юз атрофидадир.

Минтақадаги етим болаларнинг сони 12517 бўлиб, уларнинг 9000 ёрдамга муҳтождирлар. У ердаги ногиронлар болалар сони 2432 бўлиб, уларнинг 442 етим болалардир. Ногиронларнинг 525 таси ақли заиф, 424 кўзи ожиз, 638 фалаж, 550 ҳаво ҳужумлари сабабли аъзоларини йўқотган болалар ва гўдаклардир.

Сурия Инсон Ҳақлари Маркази (СНҲР) 24 Октябрдаги берган маълумотга кўра 206 гўдак, 67 аёл жами 397 аҳоли очлик ва дори-дармон йўқлиги сабабли вафот этган. Марказ озиқ-овқатларнинг нархи жуда ҳам қимматлиги ҳақида маълумот берар экан, гурунч 2300 (5 доллар), шакар 5700 (13 доллар) эканини зикр қилди.

back to top