Миср ҳукумати янги пойтахтга кўчади

Миср ҳукумати янги пойтахтга кўчади

Миср ҳукумати 2019 йилнинг ёзидан янги пойтахтга кўчишни бошлайди. Бу ҳақида лойиҳа раҳбари Аҳмад Закий Абдин маълум қилади.

«Вазирликларнинг кўчиши режага кўра 2019 йилнинг 30 июнидан бошланади», – деди у. Бу ҳақида РИА Новости хабар бермоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳозирги пойтахтдан 45 км узоқликда жойлашган Янги Қоҳирани қуриш 2 миллиард долларга тушиши тахмин қилинмоқда. Шаҳарда амалдорлар ва уларнинг оилалари учун тураржой мавзелари, шунингдек, турли стадионлар, кўнгилочар масканлар ва истироҳат боғлари қад ростлайди. Амалдорлар бу ерда имтиёзли шартлар билан, аммо ўз пулларига уй сотиб оладилар.
Мисрнинг янги маъмурий маркази қурилиши ҳақида 2015 йил эълон қилинган эди. Бунга Қоҳирада аҳолининг ҳаддан ортиқ зичлашиб кетгани сабаб бўлди, ҳозир у ерда 20 миллион одам истиқомат қилади. Янги Қоҳирага улардан камида 7 миллиони кўчиб ўтиши кутиляпти.

back to top