Малайзиялик шаман «руҳни тозалаш» жарёнида руҳсиз қолди

Малайзияда кекса шаман танаси ва руҳини тозалаш учун ирим қилиб қайнаб турган қозонга тушди ва ҳалок бўлди, деб хабар беради Буюк Британиянинг Mirror газетаси.

Воқеа даос ибодатхоналаридан бирида содир бўлди. Қора ит лақабли 68 ёшли Лим Ба 30 дақиқа сув қайнаб турган қозон ичида ўтирди. Шу йўл билан шаман танаси ва руҳини тозаламоқчи эди. Воқеани кўплаб инсонлар хавотир билан кузатиб турдилар. Бир вақт қариянинг аҳволи ёмонлашди, қозоннинг деворларини тақиллатиб чиқиб кетишга урина бошлади. Ибодатхона хизматчилари уни қозондан тортиб олиб ерга ётқиздилар. Аммо иккинчи даражали куйиш олган шаман тез ёрдам етиб келгунча вафот этди.

back to top