Ислом сайёҳлиги гуркирайди

Янги тадқиқотларга кўра, бутун дунё бўйлаб ёш мусулмонлар яқин йилларда саёҳат ва сафарларга харажатларини оширадилар, бу Ислом туризми секторининг том маънода гуллаб-яшнаши ва 300 млрд доллар миқдорига кўтарилишига имкон беради.

Сўнгги йилларда ҳалол сайёҳлик ривожланмоқда – аэропортлар, меҳмонхоналар ва ресторанлар мусулмонлар учун алоҳида шароитлар яратмоқда, жумладан, ҳалол таомнома ва намоз учун хоналар тақдим этмоқда.
Mastercard билан ҳамкорликда махсус тадқиқот ўтказган Halal Trip агентлиги директори Фазал Бахардиннинг сўзларига кўра, катта ёшли мусулмонлар одатда кўп сонли оила аъзолари билан йилда бир марта саёҳатга чиқадилар, 20 дан 36 ёшгача бўлган ёш мусулмонлар эса йилига бир неча бор хорижга сафар қиладилар, деб хабар беради The Daily Mail.
«Ёш мусулмонлар туризми гулламоқда, чунки юқори даромадли ёш истеъмолчилар экзотика излаб узоқроқ жойларга саёҳатга кўп чиқадилар», – деди Фазал.
Экспертларнинг фикрича, яқин 5-10 йилда жаҳондаги мусулмонларнинг катта қисми кўпроқ маблағ ишлаб топиш ва сарфлаш даражасига кўтарилади.
Тадқиқотда Индонезия, Миср ва Қозоғистондан кўплаб мусулмон ёшлар саёҳатга чиқаётгани таъкидланган.

back to top