"Кўзларимиздан Туркияга бўлган соғинчимиз кўриниб турибди"

Мухбир:

- Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ, аввал ўзингизни танитсангиз.

- Ваалайкум ассалам, мен Яхё КАМОЛ ЎҒЛИ. Фалсафа фанлари доктори шогирдиман. Ўзбекистон билан туғилган жойим сифатида боғлиқлигим бор. Тошкент шаҳрининг Тўйтепа туманида туғилганман. 1989-йилларда биз у ердан кўчиб кетдик. Узоқ вақтгача у ерга қайтиб боролмадик. 2017-йил рамазон ойида у ерларни зиёрат қилиш имконимиз бўлди. Жуда ҳам чиройли, тарихий маданиятга сохиб бўлган бир жой эканлигига зиёратимиз давомида яна бир бор амин бўлдик.

Мухбир:

- Қарийиб 30 йилдан кейин ўз қишлоғингизга бордингиз. Сизни қандай қарши олишди? Чунки 30 йилдан буён сизни кўришмаганди.

- Тарихга бироз қизиқишим бўлгани учун ўқиб маълумотга эга бўлиб борарканмиз, туркий давлатлар ичида Ўзбекистон ўзининг жуғрофияси, тарихи билан Ўрта Осиёда давлатлари ичида шахсан менинг учун ўзининг алоҳида ўрни бор. Сабаби, ўзбек халқи ислом динига эътиқод қилган, унга кўра ҳаёт кечирган, тасаввуфни ўзининг ҳаётининг ҳар бир жабҳасида жорий этган, ички ва ташқи дунёсида тасаввуфни намоён этган халқ ҳисобланади. Ўзининг меҳрибонлиги, ширинсуханлиги, меҳмондўстлиги, самимийликлари, ўта даражадаги маданиятли кишилар ҳисобланишади. У ерга борганимизда бизни ҳамма жойда яхши кутиб олишди. Масжидларга бордик, тўй ва бошқа маросимларда иштирок этдик, қишлоғимизга борганимизда, бизни кутиб олган кишилар ўз уйларига меҳмондорчиликка таклиф этишди.

Мухбир:

- Ўз уйингизда ҳам меҳмон бўлдингизми?

- Албатта. Бизни жуда ҳам илиқ қарши олишди, Аллоҳ рози бўлсин. Бундан ташқари, юқорида айтиб ўтганимдек, Ўзбекистон ҳақида аввалдан ҳам кўп ўқиб маълумотга эга бўлиб юргандим. Туркий давлатлар ичида энг маданиятли ва хушмуомала инсонлар сифатида билардим ва зиёратим мобайнида бунга яна бир бор гувоҳ бўлдим.

Мухбир:

- 25-26 октябр кунлари Ўзбекистон републикаси президенти Туркияга давлат ташрифи билан келганди. Ҳозирда ҳам Туркияда барча бу ҳақида ўз муносабатларини билдиришяпти. Сиз асли келиб чиқиши Ўзбекитонлик сифатида бу ташрифни қандай баҳолайсиз?

- Бу ҳақида шуни айтиб ўтишим керакки, Ўзбекистон ва Туркия муносабатларига совуқчилик тушиши бизнинг энг кўп суҳбатлашган ва бизни энг кўп хафа қилган мавзулардан бири эди. Чунки бошқа жамики туркий давлатлар бир томонда бўлса, Ўзбекистон бир томонда ўзининг алоҳида ўрнига эга бўлган бир диёр ҳисобланади. Бу фикрларимни жуда ҳам самимият билан билдираманки, Ўрта Осиёдаги Қирғизистон, Қозоғистон давлатлари каби бошқа давлатлар ҳам албатта аҳамиятли ўлкалар ҳисобланади, аммо Ўзбекистоннинг ўрни ҳақиқатдан ҳам алоҳида. Ўзиданинг тарихий шаҳарлари, буюк алломаларнинг доимий қўним топган жойи сифатида алоҳида аҳамият касб этади. Ўлкаларимиз ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашиши эса биз учун оғир бир ҳолат эди. Республиканинг янги президенти билан биргаликда ўзаро алоқаларнинг илишига оид бўлган бу каби муносабатлар қурилабошлаши ҳақидаги хабарлар ҳақида эшитиб биз жуда ҳам хурсанд бўлдик, севиндик. Яқин дўсту ёрларимиз билан биргаликда Ўзбекистон президентининг Туркияга ташрифини сабрсизлик билан ҳақиқатдан ҳам кутаётган эдик.

Мухбир:

- Машаллаҳ

- Анқарада икки кун олдин, адашмасам, анжуман ўтказишди. Анжуманни жонли эфирда кўрсатишларини кутдим. Аввалига бизнинг юртбошимиз сўзга чиқди, кейин эса Ўзбекистон президенти сўзга чиқди. Унинг юзлари табассум билан тўла эди. Бу эса бизни ҳам жуда мамнун этди. Ҳатто, анжуманда бу ҳолатни ифодаловчи “кўзларимиздан Туркияга бўлган соғинчимиз кўриниб турибди” каби сўзлар айтилди. Икки ўлка юртбошларининг табассум билан сўзга чиқишлари бизни жуда мамнун этди. Аллоҳга шукрлар бўлсин. Чунки биз бу кунларни келишини орзу қилиб юргандик. Туркия ҳам жуда аҳамиятли бир давлат, Ўзбекистон ҳам жуда аҳамиятли бир давлат ҳисобланади, уларнинг биргаликда бундай чиройли алоқаларни ўрнатишлари жуда ҳам муҳим ҳисобланади.

Мухбир:

- Ўзбекистон президенти расмий ташрифини якунлаб мамлакатга қайтар қайтмас, Туркия президенти Режеп Теййип Эрдоған шундай топшириқ бергани ҳақида маълум қилишди. Унга кўра, Ўзбекистонда ташкил этилиши режалаштирилаётган Имом Бухорий ва Мотурудий ислом тадқиқот институтларини Олий таълим бошқармасига ташкилий ишларида кўмак бериш кўзда тутилган. Яқинда уларнинг Ўзбекистонга ташрифи ва бизнинг юртбошимиз уларни бу масалар юзасидан қабул этиши кутилмоқда. Бу ҳақида оввамий ахборот воситалари хабарларида маълум қилинди.

- Қисқаси, Ўзбекистон ислом маданияти ҳақида бериладиган таълим, бу Қуърон илми бўлсин, бу ҳадис илми бўлсин, дейлик, тасаввуф илми бўлсин, айни пайтда тарихдан маълум бўлган дунё миқёсидаги таълим масканларининг ичида Самарқандда Улуғбек замонида ташкил этилган астрономия-математика таълим масканидан етишиб чиққан Ходизода каби буюк математик алломалардан, бизнинг маданият институтимизнинг фалсафа фанлари ўқитувчиси, Туркиялик Ғиёсиддин ал-Коший исмли буюк бир математиклар етишиб чиққан бўлиб, дунё тарихидаги энг кучли математикларидан ҳисобланади. Бу инсон Самарқандда ҳаёт кечирган. Бу каби исмларини санаб ўтишимиз мумкин бўлган инсонлар кўп. Бизнинг ҳозирги бу каби илиқ муносабатларни яхшиланиши натижасида санаб ўтганимиз кишиларнинг ҳаётлари ва амалга ошириб ўтган ишлари ўрганилади. Биз Ўзбекистонга ташрифимиз чоғида Самарқанд, Бухоро, Хива каби шахарларни зиёрат қилдик. У ерларни эса зиёрат қилишга бўлган талаб ҳам мавжуд. Худо хоҳласа, алоқаларнинг яхшиланиб бориши билан булар ҳам йўлга қўйилади.

 

Мухбир:

- Фалсафа фанлари ўрганувчиси сифатида, Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг яхшиланишини илмий жиҳатдан қандай баҳолайсиз? Маълумки, Сулаймонийлар кутубхонасидаги 100.ооо дан ортиқ қўлёзма китоблари дунёдаги биринчи ўринда турса, иккинчи ўриндаги қўлёзма асарлари Тошкентда сақланади.

- Бизнинг илмий доирада ҳам бу ҳақида кўп тилга олинарди. Бир устозимиз Самарқанд тарихига оид бўлган 400-500 саҳифали бир изланиш олиб борган. Бу устозимиз ҳам яқинда Ўзбекистонни ҳеч ҳам зиёрат этаолмагани ҳақида сўзлаганини эшитгандик. Икки ўлка ўртасидаги алоқаларнинг совуқлиги туфайли зиёрат қилиш имкони бўлмаганини билдирганди. Бундан ташқари бошқа олимларимиздан ҳам худди шу каби фикрларни эшитдик. Демоқчи бўлганим шуки, Туркияда бу каби тарихий шаҳарлар бўйича иш олиб боришни хоҳловчи инсонлар кўп. Ўртадаги муносабатларнинг яхшиланиши натижасида Ўзбекистондаги ислом маданиятига оид бўлган кўплаб илмий бойликларни ўрганиш имкони бўлишидан умидвормиз. Бу аниқ ўрганилади. Чунки, ўрганилиши ҳам керак. Ҳали айтганимдек, ҳадис оламида, тасаввуф оламида, бошқа риёзиёт илмларининг ҳам, дейлик, Самарқанд астрономия-математика билим масканидан етишиб чиққан кўплаб буюк шахсларнинг ҳаётлари, амалга оширган ишлари, илмий назариялари билан боғлиқ ҳали очилмаган, маълум бўлмаган билимлар худо хоҳласа ўрганилади. Албатта, Туркия ҳам ислом маданиятининг буюк бир манзилларидан ҳисобланади. Бу илмларнинг ўрганилиши билан буюк бир илмий хазина кашф этилишига ишонамиз. Иншаллоҳ, аввалда бошимиздан кечирган совуқ муносабатлар бутунлай бартараф бўлади. Бундан кейин алоқаларимиз борган сайин илиқ бўлиб бораверади. Бунда, албатта, биз турк халқининг ҳам ўз ҳиссаси бўлади. Чунки бизнинг кўпчилик халқимиз Тошкент ва бошқа шаҳарларда истиқомат қилишмоқда. Расмий кишилар, шифоркорлар, ҳуқуқшуносларнинг ишлаётганларини биламиз. Ҳам турк тилини ҳам ўзбек тили жуда яхши билишади. 10 кун олдин энг кичик укамни ўйлантирдик. Келин бўлмиш эса Сирдарё вилоятидан эди. Бу каби қариндошчилик алоқанинг ўрнатилиши ҳам жуда ҳам чиройли бир ҳолат бўлди.

Мухбир:

- Авваламбор сизга ушбу суҳбат учун миннатдочилик билдирамиз. Укангизга ҳам бахту саодат тилаб қоламиз. Кейинг сафар репортажимизни Тўйтепада бўлиб ўтишини Аллоҳдан сўраб қоламиз. Сизга кўпдан кўп ташаккурлар. Ассаламу алайкум.

- Ваалайкум ассалам.

 

Ислом.уз мухбири Муҳаммад Одил.

back to top