Саудия Арабистонидан нималар экспорт қилиш тақиқланади?

Саудия Арабистонида қонунчилик томонидан бир қанча товарларнинг экспорти тақиқланганини кўпчилик билмайди.

Яқинда Саудия экспортни ривожлантириш бошқармаси компания ва корхоналар раҳбарларига Қиролликдан экспортга доир тақиқларни эслатди, деб хабар беради Al Arabiya.
Олиб чиқиб кетиши тақиқланган маҳсулотлар қуйидагилар:
- бир ёшгача бўлган болалар учун сут маҳсулотлари;
- табиий қум ва минерал бойитилган қум;
- ҳар икки жинсдаги ва ҳар қандай зотли чорва ва отлар;
- уй ҳайвонлари учун озуқа;
- табиий газ тўлдирилган бочкалар.
Қиролликка қуйидагиларни олиб кириш тақиқланади: қуроллар, спиртли ичимликлар, наркотиклар, чўчқа гўшти ва таркибида чўчқа гўшти бўлган маҳсулотлар, порнографик материаллар, тортиш ускуналари, ишлатилган автомобил покришкалари, кийилган кийимлар, айрим скульптура материаллари, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан кўп вақт бўлган автомобиллар, полиция машиналари, такси рамзи туширилган машиналар.

back to top