Олам мўъжизаси бўлолмайди

Таж Маҳал –замонавий дунё мўъжизаларидан бири ва Ҳиндистондаги энг машҳур сайёҳлик маскани. Аммо бу жой негадир Уттар-Прадеш штатининг эътиборга сазовор иншоотлари рўйхатига кирмаган.

Штат ҳукумати эътиборга молик жойлар ҳақида янги китобча чиқарди, фақат у рўйхатга Тож-Маҳални киритмади. Штат бош вазири ва мутаассиб ҳинду роҳиби Йога Адитьянатх ушбу объектни «ҳинд маданиятини етарлича ёритиб бермайди» деб баёнот берганидан сўнг бу воқеа содир бўлди.
Энди Уттар-Прадеш штати меҳмонларини фақат ҳиндулар дини учун муқаддас жойларга олиб боряптилар, Тож-Маҳал ҳақида эса атай эслатилмайди, дея хабар беради The Australian.
Аёнки, Адитьянатх Тож-Маҳални мусулмонларга тааллуқли бўлгани учун эътибордан соқит қиляпти. Аммо ҳиндистонлик мусулмонлар учун бу ажабланарли эмас, чунки бу сиёсатчи кўп бора диний озчиликка қарши куч ишлатишга чақирган ва динлараро низо чиқаришда айбланиб суд қилинмоқда.

back to top