Иброҳим қаҳрамонлик қилиб ҳалок бўлди

Иброҳим қаҳрамонлик қилиб ҳалок бўлди

Саудия Арабистонида қўшниларини ёнғиндан қутқариш вақти қаҳрамонларча ҳалок бўлган мусулмоннинг хотирасига дуо қилмоқдалар.

Яқинда Ар-Риёдда яшовчи Иброҳим Ал-Дхафин қўшниларининг уйидан чиқаётган тутунга эътибор қаратди. Эркак ўғли Зайдни чақирди ва биргаликда ёрдамга ошиқдилар. Иброҳим ўғли билан ёниб турган уйга кирдилар ва ўт ўчирувчилар етиб келгунча ичкаридаги барча аёллар ва болаларни ташқарига олиб чиқишга муваффақ бўлдилар, деб хабар беради IslamNews сайти Al Arabiya га таяниб. Аммо кўчага чиқиб барча даҳшатлар ортда қолгач, 60 ёшлик саудиялик ўғлининг кўз олдида ҳушини йўқотди. Тез ёрдам шифокорлари қаҳрамонни ўзига келтирмоқчи бўлдилар, аммо бефойда – у ёнғин тутунидан нафас йўллари ва ўпкаси куйиши натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳодисадан хабар топган Саудия Арабистони ички ишлар вазири шаҳзода Абдулазиз ибн Сауд ибн Ноиф Иброҳимни ўлимидан сўнг тақдирлаб, мукофотни унинг ўғли Зайднинг қўлига топширди.

back to top