Хусийлар Абу-Дабига ҳужум қилиш билан таҳдид қилмоқда

Ямандаги «Ансор Аллоҳ» исёнкор ҳаракати (хусийлар) Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабига ҳужум қилишлик билан таҳдид қилди.

Бу ҳақда хусийлар ҳаракатининг расмий вакили Муҳаммад Абдуссалом маълум қилган.
«Абу-Даби — бизнинг асосий ҳарбий мақсадимиз ва баллестик ракеталаримиз учун тўғридан-тўғри нишон», деди у Al Sumaria телеканалига берган интервюсида.

back to top