Ёнғинда фарзандларидан айрилган муслима ажойиб иш қилди

Малайзияда яқинда содир бўлган мадраса ёнғинидан мўъжиза туфайли омон қолган 16 талабанинг орзулари рўёбга чиқди. 14 сентябрь куни Дорул-Қуръон Иттифоқия мадрасасида ёнғин содир бўлди ва 23 киши ҳаётдан кўз юмди. Шундан сўнг косметика бизнесида фаолият юритувчи муслима Датук Сери Вида омон қолган шогирдларнинг Маккага умра сафари пулини тўлаб беришини эълон қилди. 16 нафар ёш мусулмонлар 3 нафар устозлари билан сахий хоним ҳисобидан Маккага жўнайдилар, деб хабар беради IslamNews ахборот агентлиги New Straits Times га таяниб.
«Умра сафари уларга ҳаётларини янгидан бошлашлари ва Аллоҳнинг марҳаматига ноил бўлишларига ёрдам беради, деб ўйлайман – деди муслима. – Уларнинг беғубор юзларига боқиб ўзим ҳам уйимдаги ёнғин сабаб йўқотган икки ўғлимни эсладим». Маълум бўлишича, Датук Сери Вида бир пайтлар 11 ёшли Муҳаммад Амин ва 10 ёшли Муҳаммад Зикрий исмли икки фарзандидан айрилган.

back to top