Малайзияда зилзилага чидамли илк масжид қурилади

Малайзияда яқин кунларда жаҳонда биринчи зилзилага чидамли масжид қурилади. Сабоҳ штатидаги масжид 2015 йил зилзиладан вайрон бўлган эски эҳром ўрнига қурилади.

Дастлабки тахминларга кўра, қурилиш учун 2,6 миллион доллар керак. Ишни кейинги йил бошлаш режалаштирилмоқда. Таъкидланишича, масжид зилзилага чидамли бўлиш билан бирга электр энергияси етказиб берадиган қуёш панеллари ҳамда ёмғир суви йиғиладиган тизимга ҳам эга бўлади. Бир вақтнинг ўзида масжидга 2,5 минг мусулмон сиғади. Штат ҳукуматининг сўзларига кўра, масжид ҳақиқий обидага айланади.

back to top