Ҳаром гўшт мактабларда кучли тортишувларга сабаб бўлди

Буюк Британияда давлат органлари мактабларга ҳалол йўл билан сўйилган мол ва қўй гўштини олиб келишни ман этгач, минглаб мусулмон ўқувчилар мактаб тушликларидан воз кечишларига тўғри келмоқда.

Ланкширда 27 мактаб (улар орасида католик ва англикан мактаблари ҳам бор) молни шариат талабига кўра аввалдан карахт қилмай тириклайин сўядиганлардан ҳалол гўшт сотиб олар эди. Аммо айрим сиёсатчилар жониворларнинг бундай сўйилишига қарши чиқдилар ва айни турдаги гўштларни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилинди, деб хабар беради IslamNews сайти The Daily Mail га таяниб. Таъкидлаш жоиз, гап товуқ ҳақида кетмаяпти, чунки унинг кархт қилиниши одатда ўлимига олиб келади, бу эса бўғзига пичоқ тортмай ўлдирилган жонивор  сифатида шариат томонидан умуман ҳаром қилинган. Энди минглаб мусулмонларнинг болалари етарлича ҳалол бўлмагани учун мактаб ошхоналаридаги таомларни бойкот қилмоқдалар. Ланкшир масжидлар кенгаши вакили Абдул Қурайший айна шундай қилишга ундади. Таъкидлаш жоиз, Буюк Британияда мусулмон ташкилотлари ва органлари молнинг сўйилишдан аввал у ёки бу даражада карахт қилиниши ортидан уни ҳалол деб сертификатлаш борасида келишувга кела олмаганлар. Бу масалада ягона тўхтам йўқ, аммо аксар мусулмон ота-оналар ва уларнинг фарзандлари шубҳали гўштни истеъмол қилишдан ўзларини тийишга қарор қилдилар.

back to top