Дубай бутунжаҳон Ислом иқтисодиёти маркази бўлади

Дубай БААнинг бутунжаҳон исломий иқтисодиёт марказига айланишига ёрдам бериш учун молиявий юриспруденция соҳасига ихтисослашган олимлардан иборат Ислом лигасини яратиш истагида.

Бу режа Дубай Ислом иқтисодиётини ривожлантириш Маркази Бошқаруви (DIEDC)нинг яқинда бўлиб ўтган мажлисида унинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган янги стратегиялари доирасида муҳокама қилинди.
Иқтисодиёт вазири ва DIEDC раҳбари раислигидаги мажлисда бир нечта ташаббуслар, жумладан, Фиқҳ лигаси ва исломий иқтисодиётни мустаҳкамлашга йўналтирилган халқаро таълим платформаси маъқулланди.
Янги ташкилотлар халқаро иқтисодий секторнинг исломий иқтисодиётни қўллашга йўналтирилган тараққиётини, унинг маҳаллий ва халқаро бозорларга таъсирини ва исломий иқтисодиёт соҳасидаги билимларни мустаҳкамлашни рағбатлантиради.
Халқаро Ислом йўналишининг ишга туширилиши «капитал бозоридаги сўнгги лойиҳаларнинг, хусусан, инвестициялар глобаллашувининг самарадорлигини оширади”, – дейилади баёнотда.
Алоҳида ташаббуслар доирасида DIEDC исломий иқтисодиётнинг таълим платформасини яратиш учун Hamdan Bin Mohammed Smart университети билан ҳамкорлик қилади. У таълим муассасалари учун ислом иқтисодиёти одоблари ва принципларининг манбаи бўлиб хизмат қилиши керак.

back to top