Logo
Print this page

«Кўпчиликда мусулмонларга оид саволлар бор»

«Кўпчиликда мусулмонларга оид саволлар бор»

Американинг Сан-Диего шаҳридаги масжид ҳар йилги Очиқ эшиклар кунини ўтказди ва ўз биносида турли дин ва миллат вакилларини қабул қилди.

«Биз сизнинг қўшнингизмиз, адвокатингизмиз, шикофорингизмиз, ҳисобчингизмиз ва ҳ.к. Биз оддий америкаликлармиз, – деди Катта Сан Диегодаги исломий марказ вакили Увайс Сиддиқий, деб хабар беради CBS8. – Кўпчиликнинг мусулмонларга оид саволлари бор»
Очиқ эшиклар куни доирасида масжид меҳмонлари учун бино бўйлаб экскурсия ва тақдимот уюштирилди. Масжид кўнгиллилари Ислом тарихига бағишланган ахборот стендлари тайёрлашди. Меҳмонларига муқаддас Қуръоннинг 1806 йил Массачусетс штатида чоп этилган биринчи босма нусхаси кўрсатилди.
«Биз ҳам ягона Парвардигорга эътиқод қиламиз, – деди меҳмонларга Сиддиқий. – Мусулмонлар доим Аллоҳ дейдилар, бу арабча «Худо» деганидир».
Таъкидлаш жоиз, АҚШнинг турли шаҳарлари масжидлари мунтазам очиқ эшиклар кунини ўтказади ва қўшниларига ҳамда барча истаганларга жамоат намозини томоша қилишни, ҳижоб ёки салла ўраб кўришни, шарқ ошхонаси таомларидан татиб кўришни таклиф қиладилар.

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика