Икки хил стандарт

Икки хил стандарт

Буюк Британияда тергов органлари бир автомобилчининг икки марта йўловчиларни босиб кетишига исломофоблик сабаб бўлганини аниқлади, аммо шунга қарамай бу жиноятни террорчилик деб баҳолашни рад этди.

Лестер шаҳрида яшовчи 47 ёшли муслимани болаларини мактабга ташлаб қайтаётганида машина босиб кетди, у 5 ҳафтадирки касалхонада. Аёлнинг суяклари синиб, териси шу қадар шилиниб кетганки, тери кўчириб ўтказишга тўғри келди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳайдовчи машинани атай аёлнинг устига ҳайдаган, чунки аёл ҳижобда эди деган хулосага келишди. Бундан ташқари, худди ўша куни айнан шу ҳайдовчи 12 ёшли муслима қизни ҳам босиб кетган, аммо у бахтли тасодиф туфайли оғир жароҳат олмаган. Жиноятчи ушланган ва унга биринчи ҳолат бўйича ўлим қасди, иккинчи ҳолат бўйича эса оғир тан жароҳати етказишга уриниш моддалари билан айблов эълон қилинган. Лекин жиноят террорчилик акти деб таснифланмаган, шу пайтгача Буюк Британияда нафрат туфайли йўловчиларга қараб автомобилни бостириб ҳайдаш жиноятлари теракт деб баҳоланиб келарди, деб хабар беради IslamNews сайти The Guardian га таяниб. Жабрланган аёлнинг эри кўрсатилган ёрдам учун шифокорларга миннатдорчилик билдирди ва жиноятчини бу ишга ундаган сабаблардан ҳайратини изҳор қилди.
«Нега кўчада тинчгина кетаётган аёлимга кимдир ҳужум қилади?», – деди Диис Барре.

back to top