Logo
Print this page

Рим Папаси: Европа бепуштликдан азоб чекмоқда

Рим Папаси Франциск Европа туғилиш кўрсаткичининг пастлигидан ташвишини изҳор қилди.

«Европа бепуштликдан азобланмоқда. Ташвиш фақат Европада болалар камлиги учун эмас, балки ёшлар келажакка ишонч билан қараши учун етарлича моддий ва маданий воситалар яратилмаганидан ҳамдир», – таъкидлади понтифик.
Аввалроқ у Европада туғилиш пастлиги замонавий европаликлар онгида ҳукмрон қадриятлар билан боғлиқлигини айтганди. «Иқтисодий ва сиёсий тизимнинг марказида инсон турмоғи керак. Аммо бугун у марказдан узоқлашган, унинг ўрнини «пул худоси» эгаллаган». Унинг сўзларига кўра, эр-хотин ўз муваффақиятини йўқотишдан қўрқиб фарзанд кўришни истамаётган мамлакатда бўш жойлар пайдо бўлади ва у жойларни мигрантлар эгаллайди.

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика