Бангладеш ҳукумати Мянмага босим ўтказишга чақирди

Бангладеш ҳукумати Мянмага босим ўтказишга чақирди

Бангладеш араконлик қочқинлар ўз юртига эсон-омон етиб олиши учун қўлидан келган барча ишларни қиляпти.

Бангладеш ички ишлар вазири Асадуззаман Хон Камол қочқин мусулмонларни ўз юртига қайтариш учун жаҳон ҳамжамиятини Мянмага босим ўтказишда давом этишга чақирмоқда.
«Агар халқаро босим сусайса, Непьидо роҳинжа мусулмонларининг ўз тарихий ватанларига қайтишлари учун ҳеч нима қилмайди», – деди Камол «Анадолу» агентлигига.
Вазирнинг сўзларига кўра, Бангладеш ҳукумати араконлик қочқинлар ўз юртига қайтиши учун қўлидан келган барча ишларни қиляпти.
Хавфсизлик масалалари бўйича эксперт Саховат Ҳусайн Мянма ҳукуматининг мусулмонларни Араконга қайтариш борасидаги баёнотини самимий эмас деди.
Эксперт Туркиянинг роҳинжа мусулмонлари аҳволидан бутун дунёни хабардор этишдаги ролини юқори баҳолади ва ИҲТга аъзо барча мамлакатларни, жумладан, Саудия Арабистонини Мянма мусулмонлари ҳуқуқларини фаол ҳимоя қилишга чақирди.
Дакка университети халқаро алоқалар факультети профессори Имтиёҳ Аҳмад халқаро ҳамжамиятнинг босими бўлмаса, Мянма ҳукумати қочқинларни ўз маконларига қайтариш масаласини ортга сураверади деди.
Унинг сўзларига кўра, Бангладеш ҳукумати Хитой, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари Ассоциациясига (АСЕАН) аъзо бошқа мамлакатларга ўз делегацияларини жўнатиб, Мянмага босимни кучайтиришга чақирди.
Мянма шимолидаги Аракон штатида яшовчи мусулмонларга шу йилнинг 25 августидан бошлаб ҳукумат кучлари ҳамда мутассиб буддистлар томонидан «қуролланган гуруҳлар билан кураш» баҳонасида ҳужумлар қилинган. Натижада ҳудуддаги гуманитар вазият кескин ёмонлашган. Бангладешга қочган араконлик мусулмонлар сони 603 мингдан ошган.
Yenicag.Ru

back to top