Турли динга мансуб талабалар Ислом ҳақида билганларини баён қилдилар

Турли динга мансуб талабалар Ислом ҳақида билганларини баён қилдилар

Қирим муҳандислик-педагогика университетида (ҚМПУ) диний эсселар танлови ўтказилди, деб хабар беради qmdi.org.

Унда турли миллат ва дин вакиллари иштирок этди. Улар Ислом ва бошқа динлар ҳақидаги тасаввурларини ёзма равишда баён этдилар.
Тадбирда иштирок этган фахрий меҳмонлар қаторида Россия Давлат думаси депутати Руслан Балбек, ҚМПУ ректори Чингиз Ёқубов, Симферополь ва Қирим епархияси вакили Максим Кондаков, шунингдек, Қирим муфтийси ўринбосари Айдар Исмоиловлар иштирок этди.
Диний мавзудаги эсселар танловидан кўзланган асосий мақсад Қирим республикаси ҳудудида турли динларнинг тотувликда мавжуд бўла олишини кўрсатиш эди.
Иштирокчиларнинг ишларини текшириш учун эксперлар комиссияси ташкил этилди, у 20 та энг яхши эсседан 5 нафар ғолибни аниқлади.
Бундан ташқари, танлов натижаларига кўра махсус тўплам ҳам нашр этилди.

back to top