Рамазон Қодиров: «Истеъфо вақти етди»

Рамазон Қодиров: «Истеъфо вақти етди»

Рамазон Қодиров: «Истеъфо вақти етди»

Куни кеча «Россия 1» телеканали орқали эфирга узатилган «Действующие лица с Наилей Аскер-заде» номли кўрсатувнинг меҳмони Чеченистон раҳбари Рамазон Қодиров бўлди.
Yenicag.Ru нинг хабар беришича, «Россия 1» каналидаги «Действующие лица с Наилей Аскер-заде» дастурида Қодировдан «Истеъфога кетишга тайёрмисиз?» деб сўрашган.

«Бу менинг орзуим деса ҳам бўлади. Ўлкани бошқариш, халқ учун, республика учун Аллоҳ олдида, мамлакат раҳбарияти олдида, халқнинг ўзи олдида масъул бўлиш – жуда мушкул вазифа», – деди Қодиров.
У ҳар бир хато учун «ҳам бу, ҳам у дунёда жавоб бериш» кераклигини айтди. «Шунинг учун мен… чарчадим ё ишлагим келмаяпти демайман-у… Вақт етди деб ҳисоблайман. Бир пайтлар урушиш, тартиб ўрнатиш учун мендеклар керак эди. Бугун бизда, Россияда тартиб, ҳурмат, ўзаро тушуниш бор. Биринчи навбатда бизни Россия фуқаролари деб тан олишади. Чеченистон республикамизда ҳам ўзгаришлар вақти етди деб ҳисоблайман», – деди ўлка раҳбари.
Ўз ўрнига кимни қолдириб кетиши ҳақидаги саволга эса Қодиров: «Бу мамлакат раҳбарининг ҳуқуқи ва халқнинг қароридир», – деб жавоб берди.
«Агар мендан кимни қўйишни истардингиз деб сўрашса, ушбу вазифаларни 100 фоиз ва олий даражада бажара оладиган бир неча кишининг исмини айтган бўлардим. Аммо қарорни улар берадилар. Биз тахмин қиламиз, улар қарор чиқаришади», – деди у.

back to top