Янги аксилтеррор ислом коалициясига 41 давлат аъзо бўлди

Янги аксилтеррор ислом коалициясига 41 давлат аъзо бўлди

Янги аксилтеррор ислом коалициясига 41 давлат аъзо бўлди

Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Ал-Сауд 26 ноябрь куни янги аксилтеррор ислом коалициясининг иш бошлагани ҳақида эълон қилди. Коалицияга 41 давлат расман аъзо бўлган.

Валиаҳд шаҳзоданинг айтишича, коалиция аъзолари ўзларининг «ҳарбий, молиявий ва сиёсий салоҳиятларини» терроризмга қарши бирлаштирадилар, уларнинг махсус хизматлари ҳам ҳамкорлик қилади.
Ҳарбий альянсга асосан сунний мамлакатлар аъзо бўлиб, у ерда Эрон, Ироқ, Сурия каби давлатлар йўқ.
Аввал ҳарбий коалицияда иштирок этган, аммо қатор араб давлатлари томонидан бойкот қилинган Қатар ҳам энди бу ташкилотга аъзо эмас.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йил декабрь ойида Саудия Арабистони терроризмга қарши кураш учун Аксилтеррор Ислом коалицияси тузилганини эълон қилган эди. Унда ташкилотга 41 давлат, жумладан, Қатар ҳам аъзо бўлган. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Риёзда жойлашган.

back to top