БМТ Сурияга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

БМТ Сурияга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

15 та юк машинасига ортилган инсонпарварлик ёрдами Идлибга ва унга яқин қишлоқларга етказиб берилди. БМТнинг инсонпарварлик ёрдами ортилган 15 та юк машинаси «Жилвагўзи» назорат-ўтказиш пунктидан ўтиб Суриянинг Идлиб вилоятига етиб борди.

Энг зарур буюмлардан таркиб топган ёрдам юки Туркиянинг Хатай вилояти Рейханли тумани орқали Суриянинг Идлиб вилоятига етказилди. Инсонпарварлик ёрдами Идлибдаги ва унинг атрофидаги муҳтож оилаларга тарқатилади. Суриядаги уруш 2011 йилнинг мартида бошланган. Ўшанда ҳарбийларнинг тинч намойишчиларга қарата ўт очиши натижасида қуролли зиддиятлар бошланиб кетганди.
БМТнинг маълумотларига кўра, зиддият давомида 400 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди, 10 миллиондан ортиқ аҳоли эса ў зуй-жойларини тарк этишга мажбур бўлдилар. 4,8 миллион инсон мамлакат ташқарисидан бошпана топди.

back to top