Йилнинг энг ашаддий исломофоби аниқланди

Йилнинг энг ашаддий исломофоби аниқланди

Рўйхатда халқаро сиёсатчилар орасида биринчи ўринни Мянма раҳбари Аун Сан Су Жи эгаллади. Инсон ҳуқуқлари бўйича исломий комиссия навбатдаги йилнинг энг ашаддий исломофоби аниқланди.

Бош қароргоҳи Лондонда жойлашган ушбу нодавлат ташкилоти мусулмонларга нафрат заминида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш мақсадида ташкил этилган.
Шу муносабат билан Инсон ҳуқуқлари бўйича исломий комиссия ҳар йили тадбирлар ўтказиб, улар доирасида мусулмонларга ёмон муносабати билан ажратиб турган сиёсатчилар ва жамоат арбоблари рўйхатини эълон қилади.
Комиссия қарорига кўра, 2017 йил Буюк Британиянинг исломофоб сиёсатчилари рўйхатини британиялик фаол Томми Робинсон бошқариб бормоқда.
Ундан сўнг телебошловчи ва журналист Кэти Хопкинс, Бирлашган Қиролликнинг ўта ўнг Мустақиллик партияси собиқ етакчиси Найжел Фараж, ўта ўнг партия – «Британия учун»нинг муассиси Энн Мари Уртерс ва Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсонлар ўрин олишган.
Дунё миқёсида эса бош исломофоб сифатида Мянма етакчиси Аун Сан Су Жи тан олинган. Ундан кейин АҚШ президенти Дональд Трамп, француз ўта ўнг партияси «Миллий фронт»нинг етакчиси Марин Ле Пен, Голландия ўта ўнг «Озодлик партияси» етакчиси Герт Вилдерслар номи қайд этилган.
Медиатузилмалар қаторида исломофобликда муваффақият қозонганлар дея Fox News телеканали, Daily Mail ва The Sun газеталари эътироф этилди.
Ушбу тадбирлардан мақсад аксилислом кайфиятининг ва унинг замирида содир бўлаётган жиноятларнинг тобора ортиб бораётгани муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратишдир.
Расмий статистик маълумотларга кўра, бу йил Лондон ва Манчестерда содир этилган терактлардан сўнг Буюк Британияда исломофобия туфайли жиноят содир этаётганлар сони ортгани кузатилмоқда.

back to top