Фаластин футболчилари Исроилнинг ФИФА қоидаларига бўйсунишини талаб қилишмоқда

Фаластин футболчилари Исроилнинг ФИФА қоидаларига бўйсунишини талаб қилишмоқда

Фаластин футболчилари Исроилнинг ФИФА қоидаларига бўйсунишини талаб қилишмоқда

Лозаннадаги спорт арбитраж суди фаластинликларнинг Исроил футбол лигаси устидан арзига ФИФАнинг жавоби юзасидан апелляцияни тингламоқда. Фаластин футбол ассоциацияси Ғарбий қирғоқдаги ноқонуний Исроил тураржой пунктларидан Исроил футбол лигаси жамоаларига ўйинчилар олинишини анчадан бери қоралаб, бунинг ФИФА меъёрларига зид экани устидан арз қилиб келади, деб хабар беради Al Jazeera.

ФИФА Исроил клублари учун интизомий чоралар кўришни талаб қилаётган фаластинлик футболчиларнинг арзномалари юзасидан овоз бермасликка қарор қилди. Гап бош қароргоҳлари Ариэл, Гиват Зеев, Оранит, Томер ва Маале Адумим ҳудуларида жойлашган клублар ҳақида кетмоқда.
«ФИФА фаластинликлардан ўғирлаб олинган ерлардаги матчларга ҳомийлик қилмоқда, – деди Human Rights Watch инсонпарварлик ташкилотининг Фаластин-Исроил бўлими директори Умар Шокир. – Бу ерда гап сиёсий масала устида эмас, шунчаки ФИФАнинг ички низомига риоя этиш ҳақида боряпти».
Исроил ҳукумати эса фаластинлик футболчиларнинг хориждаги матчларга чиқиши, шунингдек, уларнинг истило қилинган Ғарбий қирғоқ ҳамда Ғазо секторидаги биноларга киришини мунтазам чеклаб келади. Шу сабабли фаластинликлар Швейцариядаги спорт арбитраж судига мурожаат этишга қарор қилдилар.

back to top