Чуқур таъзия изҳор қиламиз

Чуқур таъзия изҳор қиламиз

Ислом.уз портали ҳамда «Ҳилол-нашр» нашриёти жамоаси Ўш шаҳридаги автофалокат қурбони бўлган ака-ука Тяншанбек, Арабиддин ва Шарофиддин Марифовларнинг вафоти муносабати билан уларнинг барча оила аъзоларига, яқинларига ва Қирғизистон халқига чуқур таъзия изҳор қилади.

Аллоҳ таолонинг улкан синовига учраган ушбу хонадоннинг куёв фарзанди, Москвадаги «Ҳилол» нашриёт уйининг мудири Ризққулбек Каримбековга ҳамда у кишининг рафиқасига ҳамдардлик билдирамиз, Роббимиздан сабру салвон тилаймиз.
Аллоҳ таоло дин хизматида, халқ хизматида қоим бўлган бу уч ака-уканинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўзининг бениҳоя раҳматига олсин, мағфиратига буркасин, охиратларини обод қилиб, жаннатларидан баҳраманд этсин!
Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида мусибатзада мўминларни мадҳ қилиб, уларга ваъда қилинган ажру мукофотларни баён қилади:
«Улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», дейдиганлардир. Уларга Роббларидан саловотлар ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳақиқий ҳидоят топганлардир».
Парвардигоримиз оғир жудоликка учраган оила аҳлига сабру жамил бериб, салавоту раҳматларидан ато этсин!

back to top