Татаристон матбуоти Ўзбекистон ҳақида: бу мамлакатни қучоқлаб олгинг келади

Татаристон матбуоти Ўзбекистон ҳақида: бу мамлакатни қучоқлаб олгинг келади

Татаристоннинг энг йирик ОАВсида мамлакатимизнинг туризм потенциали ҳақида қатор мақолалар чиқди.

Яқинда Татаристоннинг йирик ОАВлари вакилларидан таркиб топган делегация Ўзбекистонда бўлди. Улар орасида Татаристон Республикасининг Туризм бўйича давлат қўмитаси матбуот котиби, «Татар-информ» ахборот агентлиги, «Бизнес-онлайн», «Реальное время» интернет газеталари, «Миллениум» радиоси, «Kazan First» интернет нашри мухбирлари, «РБК-Татарстан» интернет газетаси бош муҳаррири, блогерлар ва фотографлар бор эди.
Ташрифдан сўнг Татаристоннинг йирик ОАВларида мамлакатимизнинг туризм потенциали ҳақида қатор мақолалар чиқди. 19 октябрь куни «События» электрон газетаси «Ўзбекистон: бу мамлакатни қучоқлаб олгинг келади» номли мақолани эълон қилди. Унда Марказий Осиёнинг дурдонаси бўлмиш юртимизнинг сайёҳлар ташриф буюриши мумкин бўлган диққатга сазовор жойлари ҳақида ҳикоя қилинади.

back to top