Қозонда «КиноМавлид-2017» тадбири ўтказилмоқда

Қозонда бўлиб ўтаётган «КиноМавлид-2017» тадбири доирасида оилавий қадриятларнинг аҳамиятини кўрсатувчи қисқа метражли фильмлар тақдимоти бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Татаристон Республикаси Мусулмонлари идорасининг (ТРМИ) матбуот хизмати.

Қозон шаҳрининг Совет райони мухтасибати ва «Имон нури» масжиди ТРМИ билан ҳамкорликда тадбирни ташкил этдилар.
Тадбир доирасида Камол ва Тинчурин номидаги театрлар актёрлари иштирокидаги фильмлар тақдимоти бўлиб ўтади. Намойишнинг интерактив шаклда ўтказилиши фильмларни муҳокама қилиш ва уларга саундтрек бўлган қўшиқлар иштирокида концерт-театр намойишларини ўтказиш имконини беради.
Байрамда болалар Қуръондан оятлар ўқийдилар, машҳур артистлар нашид ва муножотлар ижро этадилар.

back to top