Ўзбекистон ва Германия экстремизмга қарши биргаликда курашади

Республика Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши девони, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Халқаро тадқиқотлар ахборот-таҳлил маркази ҳамда «Стратегик тараққиёт» маркази вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Германияда беш кунлик ташриф билан бўлди, деб хабар бермоқда gazeta.uz.

Берлинда парламентарийлар, тадқиқот ва академик доиралар, бизнес ҳамжамиятлар ҳамда ФРГ Ташқи ишлар федерал вазирлиги вакиллари иштирокида «Ўзбекистон қайта ўзгаришлар жараёнида. Ислоҳотлар сиёсати: режалар ва истиқболлар» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
«Янги ва истиқболли ҳамкорлик соҳаси сифатида диний экстремизмга қарши кураш, Ўзбекистон Президентининг ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни ишлаб чиқиш тўғрисидаги ташаббусини амалий жиҳатдан амалга ошириш нуқтаи назаридан ёш авлоднинг маънавий ривожланиши учун шароитлар яратиш таклиф қилинди», дейилади ТИВ хабарида.
Шундай қилиб, Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, Ўзбекистон ва Германия эксперт ҳамжамияти диний экстремизмга қарши кураш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришни режалаштирмоқда.

back to top