Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги авиақатнов

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги авиақатнов

Шу йил 29 ноябр куни Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатнов йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда kun.uz.

Қобулдан Тошкентга илк рейс чоршанба куни тахминан соат 9.00 да амалга оширилади, яъни Афғонистондан биринчи фуқаролик борти Ўзбекистон аэропортига келиб қўнади.
Афғонистоннинг Kam Air авиакомпанияси рейсларни код-шеринг бўйича амалга оширади. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ўз коди остида рейсга чипта сотиш ҳуқуқига эга йўналиш бўйича ҳамкор саналади.
Икки мамлакат ўртасидаги ушбу авиақатнов Афғонистон президенти Ашраф Ғанийнинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида йўлга қўйилмоқда. Президент Ашраф Ғаний юртимизга декабрь ойи бошида келиши кутилмоқда.

back to top