Швед сиёсатчиси: мусулмонлар – тўлиқ одам эмас

Швецияда катта жанжал юз берди. У «Швед демократлари» номли ўнг консерватив партия аъзоси Мартин Стриднинг мусулмонларни «деярли одам эмас» деган мазмундаги баёнотидан сўнг рўй берди.

Швед телеканалларидан бирига интервью бераётиб сиёсатчи шундай деди: «Ҳаммамизни бир шкала бўйича баҳолаш мумкин: унинг бир томонидан 100 фоиз инсон, шахс, иккинчи томонида эса 100 фоиз мусулмон туради. Агар сиз собиқ мусулмон бўлсангиз, демак, тўлиқ инсон деб аталишга анча яқинлашиб қолибсиз».
ИШИД жангарилари эса, унинг сўзларига кўра, 100 фоизлик ноинсонийлик кўрсаткичига энг яқин турадилар. Шу сўзларини айтиши билан сиёсатчининг бошига ирқчиликда айбловлар ёғилиб кетди. Партиядошлари Стриднинг сўзларидан ўзларини олиб қочдилар, «унинг гаплари партиянинг нуқтаи назарини англатмайди» дедилар ва уни партия сафидан ўчирдилар. Жанжалга сабаб бўлган сиёсатчининг ўзи эса кечирим сўради ва «фикримни нотўғри ифодаладим» деди.

back to top