Ҳаж ва Умрада селфи тақиқландими?

Ҳаж ва Умрада селфи тақиқландими?

Индонезиянинг «The Jakarta Post» ва Туркиянинг «haber7» нашрларининг хабар беришича, Саудия Арабистони ҳукумати Икки муқаддас шаҳар (Макка ва Мадина)да фотога ва видеога олишни тақиқлашга қарор қилди.

Сўнгги пайтлар Ҳаж ва Умра зиёрати чоғи зиёратчиларнинг ибодат ўрнига селфи тушиб ижтимоий тармоқларга жойлаш одати эпидемия сингари кенг ёйилмоқда. Натижада Ҳарами Шариф ва Масжид ун-Набавий каби муқаддас Ислом қадамжолари ғайриихтиёрий тарзда шоу-майдонларига айланиб қолаётгандек, Аллоҳ асрасин! Қарор ана шу ҳолатга барҳам бериш учун чиқарилган.
Бундан ташқари, одамларнинг бошқа зиёратчилар фонида ўзларини суратга туширишлари инсонларни ўзлари бехабар ҳолда ушбу шоунинг иштирокчисига айлантириб қўймоқда. Ваҳоланки, улар Аллоҳга ибодат қилгани келганлар ва бу онларни бир умр кутган бўлишлари ҳам мумкин. Бу ўша инсонларнинг шахсий ҳаётига дахл қилиш ва уларнинг қиёфасини рухсатсиз қўллаш эканини айтиш ортиқча.
Шуларга асосланиб айрим уламолар муқаддас исломий қадамжоларда селфига тушишни ҳаром дедилар.

back to top