Ажойиб анъана

Ажойиб анъана

Бугун 2017 йил 29 ноябр куни Имом Бухорий номидаги Ислом институтида талабалар ўртасида “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис фанлари”га бағишланган мусобақа бўлиб ўтмоқда. Унда талаба қизлар ҳам, толиб йигитлар ҳам бирдек қатнашишяпти.

Кези келганда айтиш керакки, институтда ҳар бир ой устозлар томонидан муайян номга эга бўлади ва шу ойда қайси илм бош ролда бўлса, бу борада танловлар уюштирилади ҳамда ғолибу ғолибалар раҳбарият томонидан муносиб тақдирланадилар.
Шу анъана асосида ноябр ойи “ҳадис ойи” деб номланган. Юқорида хабари берилган мусобақа шунинг учун ҳам ҳадис илмига бағишланган.
Бу хайрли иш талабаларнинг янада билими ошишига, зеҳни кучайишига, интилувчанлиги ортишига хизмат қилади.

back to top