Женевада Сурия бўйича музокараларнинг олтинчи раунди бошланяпти

29 ноябрь куни Женевада Сурия бўйича музокараларнинг саккизинчи раунди бошланади.

Агар Асад тузуми делегацияси музокараларда иштирок этса, томонлар тўртта асосий мавзуни муҳокама қиладилар: ўтиш даври ҳукумати, конституция, сайловлар ва терроризмга қарши кураш. Бу ҳақида «Анадолу» агентлиги хабар бермоқда.
Сурия мухолифатчиларининг мақсади Асаднинг ўтиш даври ҳукуматида иштирок этмаслигидир, деди журналистларга Сурия мухолифатнинг Музокаралар бўйича олий қўмитаси раҳбари Носир Харирий.
«Биз Женевага Сурия бўйича музокараларнинг саккизинчи раундида иштирок этиш учун келдик. Мухолифат делегацияси Сурия халқи манфаатларини ҳимоя қилади, халқ эса эркин ва демократик давлатда яшашани истайди. Асад тузуми ҳамон сайловларни саботаж қилишда давом этмоқда. Сурия тузуми делегацияси эса Женевага етиб келгани йўқ», – деди Ҳаририй. Унинг сўзларига кўра, Асад тузуми кучлари сентябрдан бери Ҳалаб, Ҳама, Идлиб вилоятлари, Дамашқ атрофи ҳамда Суриянинг бошқа шаҳарларига зарба беришда давом этмоқда.

back to top