Мянма етакчисини Оксфорд фахрий фуқароси унвонидан маҳрум этилди

Мянманинг давлат маслаҳатчиси ва амалдаги раҳбари, Нобел мукофоти совриндори Аун Сан Су Жи Буюк Британиянинг Оксфорд шаҳри Freedom of the City (шаҳарнинг фахрий фуқароси) мукофотидан маҳрум этилди.

Independent нашрининг маълум қилишича, Мянма раҳбарининг “роҳинжа халқи инқирозига етарлича қатъий жавоб бермагани” шундай қарорга сабаб бўлган. Нашрнинг таъкидлашича, Мянма раҳбарини унвондан маҳрум қилиш қарори шаҳар мэрияси кенгашида бир овоздан қабул қилинди. Шаҳар мэрияси маслаҳатчилари “зўравонликка кўз юмадиганлар”га мукофот беишни истамаймиз деган.
Эслатиб ўтамиз, Мянмада роҳинжа мусулмонларига қарши зўравонликнинг ўта кучайиши натижасида юз минглаб мусулмонлар мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Уларнинг катта қисми – 600 минг киши Бангладеш ҳудудига қочиб ўтди.

back to top