Хамас Исроил вазирининг сўзларини қоралади

Хамас Исроил вазирининг сўзларини қоралади

Фаластин давлатининг жойи фақат фаластин ерларидадир.

ХАМАС ҳаракати Исроил ижтимоий таъминот вазири Гила Гамлиэлнинг «Синай ярим ороли Фаластин давлатини қуриш учун энг яхши жой» деган сўзларини қоралаб чиқди.
«Фаластин давлатининг жойи фақат фаластин ерларидадир», – деди ХАМАС вакили Самий Абу Зуҳрий.
Куни кеча Исроил ижтимоий таъминот вазири Гила Гамриэл Қоҳирага ташрифи чоғи «Синай яримороли Фаластин давлати қуриш учун энг яхши жой», – деди.
Бунга жавобан Миср ташқи ишлар вазири Самих Шукрий Исроил вазирининг сўзларини танқид қилди.
«Биз Миср ҳудудий яхлитлигига қарши айтилган ҳар қандай баёнотни қоралаймиз. Синай яриморолига Миср халқининг қони тўкилган», – деди Шукрий.

back to top