ИШИД ва PYD террорчилари расман сулҳ тузди

Интернет тармоғида ИШИД жангарилари ва PYD/PKK террористлари ўзаро келишувга эришганлари ҳақидаги ҳужжат нусхаси тарқалди.

Бу ҳақида эсктремистларнинг фаолиятини мониторинг қилувчи Directorate4 номли телеграм канали хабар бермоқда.
Ҳужжатга экстремистик гуруҳнинг муҳри босилган. Ҳозирча унинг имзолангани расмий манбалар томонидан тасдиқланмаган.
Келишувга кўра, ИШИД жангарилари нефт конларини тарк этади ва Сурия шарқидаги ҳамда шимолидаги кенг ҳудудларни курдлар ихтиёрига топширади. Шунингдек, ҳужжатда музокаралар якунлангунча ўт очишни тўхтатиб туриш, ҳар икки томондан ҳарбий координаторларни тайинлаш, ИШИД ва PYD/PKK ўртасида қайноқ линия ташкил этиш, шунингдек, ҳарбий асирларни учинчи томонга бермаслик каби пунктлар ҳам бор.
Yenicag.Ru

back to top