Америкадаги масжид исломофобия билан кураш учун давлат университетига миллион доллар беради.

Америкадаги масжид исломофобия билан кураш учун давлат университетига миллион доллар беради.

Амерканинг Огайо штатидаги масжид Синсиннати университетига 1 миллион доллар ўтказади. Шарт шуки, университетда диншунослик дарслари сифатлироқ ўтказилиши ва исломофобияга қарши кураш олиб борилиши керак.

Масжиднинг ҳомийлик ёрдами туфайли университетда ислом илмлари бўйича дарс берувчи профессор штати пайдо бўлади ва ўқув дастурига ҳам шундай фанлар киритилади.
Университет учун маблағни мусулмон етакчиларидан бири Иноят Малик ва унинг аёли Ишрат ажратдилар, деб хабар беради Cincinnati.com.
Иноят – уролог шифокор, асли покистонлик. У шаҳар масжидининг васийлик кенгашини бошқарган.
«Ҳудудимизда кўпсонли мусулмон аҳоли яшайди, уларнинг аксари Синсиннати университети тиббий маркази билан боғланган, – аниқлаштирди Иноят. – Биз Иноят билан нафақат мусулмон жамоати, балки бутун жамият учун фойдали бўладиган ишга йўналтириш мақсадида олий ўқув юртига маблағ ажратишга қарор қилдик. Жамият Ислом тарихи ва унинг умуминсоний цивилизацияга қўшган ҳиссаси ҳақида билиши керак».

back to top