БАА да 1500 маҳбус афв этилди

БАА президенти шайх Халифа душанба, 27 ноябрь куни мамлакат Миллий байрамининг 46-йиллигини нишонлаш арафасида 645 маҳбусни озод этиш ҳақида буйруқ берди.

Шунингдек, президент уларнинг янги ҳаёт бошлашларига имкон яратиш ҳамда оилаларининг изтиробларини камайтириш учун молиявий қарзларини тўлаб беришни ваъда қилди.
БАА вице-президенти, бош вазир ва Дубай ҳокими шайх Муҳаммад ибн Рашид Ал-Мақдум байрам муносабати билан яна 606 маҳбусни афв этди. Бундан ташқари, Рас-Ал-Ҳайма амирлиги ҳокими шайх Сауд ибн Сакр Ал-Қосимий 246 маҳбусни афв этди.
Прокуратура буйруқни бажариш учун Дубай полицияси билан биргаликда ҳаракат қилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, ҳар йили диний байрамлар арафасида амирликлар ҳокимлари ва БАА президенти маҳбусларни озод этадилар ва уларнинг қамоқни тарк этишларига тўсқинлик қилаётган қарзларини тўлаб берадилар.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил шайх Халифа Миллий байрам муносабати билан 1102 та маҳбусни озод этган эди.

back to top