Маҳбуслар исломий шароитлардаги қамоқхоналардан рози

Бирлашган Араб амирликлари аҳлоқ тузатиш муассасаларида маҳбуслар билан жадал руҳий тарбия ишлари олиб борилмоқда, натижада маҳбуслар тўғри йўлга қайтиб, Исломни қабул қилмоқда.

Куни кеча Шаржа ахлоқ тузатиш муассасасида уч нафар филиппинлик маҳбуслар калимаи шаҳодатни айтишди ва мусулмон бўлишди, деб хабар беради IslamNews сайти Gulf Today нашрига таяниб. Янги мусулмон бўлганлар ўзларидаги руҳий ўзгариш борасида шодликларини билдирдилар ва Ислом динига таҳсин ўқиди. Филиппинликларнинг сўзларига кўра, улар «мусулмонларнинг юксак маънавияти ва муассасадаги назоратчиларнинг маҳбусларга нисбатан одамийлигидан» ҳайрон қолишган.
Ахлоқ тузатиш муассасалари ишлари бўйича бошқарма мунтазам равишда маҳбусларнинг тўғри йўлга қайтиши ва келажакда қайта жиноят қилмаслиги учун улар орасида дин ва маънавий камолот мавзуларида маърузалар уюштириб туради. Бунинг учун қамоқхоналарга машҳур мусулмон уламолари ва воизлари таклиф этилади. Аввал Дубай марказий қамоқхонасидаги уч маҳбус Исломни қабул қилган эди.
«Биз уларга муқаддас Қуръоннинг нусхаларини бердик, улар Исломни онгли равишда ва маърифат ила, динимизнинг моҳиятини англаган ҳолда қабул қилдилар», – деди қамоқхона бошлиғи Али Муҳаммад Аш Шамолий.

back to top