Швецияда мусулмон ёзувчисига Август мукофоти топширилди

Угандалик 38 ёшли ёзувчи «Йилнинг энг яхши бадиий асари» номинациясида Август мукофотига лойиқ деб топилди.

Адабиёт соҳасида энг нуфузли мукофот – Август мукофоти (ёзувчи Август Стринберг хотирасига таъсис этилган) бу йил угандалик мусулмон ёзувчи Йоханнес Анъюрга «Улар оналарининг кўз ёшига чўкадилар» номли аксилутопик романи учун берилди.
Стокгольмдаги концерт залида тақдимот маросими чоғи Анъур мукофотнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. «Романимда қандай қилиб келажакда Швеция ҳукумати тепасига ирқчилар келиши тасвирланган», – деди ёзувчи.
Бундан ташқари, «Йилнинг энг яхши болалар китоби» номинацияси бўйича мукофот ёзувчи Сапа Лундбергга, «Ҳаётий воқеа» номинацияси бўйича эса Фотима Бреннерга топширилди.
Август мукофоти 10 минг еврони ташкил қилади ва у 1989 йилдан бери топшириб келинади.

back to top