Мусулмонлар шаҳар мэрини ўлимдан қутқариб қолишди

Германиянинг Альтена шаҳри мэри жиноятчининг ҳужумидан аранг қутулди ва ҳаётини сақлаб қолганлари учун маҳаллий мусулмонлардан қарздор бўлиб қолди.

57 ёшли Андерс Хольштейн кечки пайт кафеда ўтирганида унга немис фуқароси пичоқ билан ҳужум қилди. Жиноятчи бу ишини мэрнинг қочқинларга хайрихоҳ муносабати учун амалга оширганини айтди.
«Сиз менинг чанқоқдан ўлишимга йўл қўйиб беряпсизлар-у, Альтендан 200 та қочқинни бу ерга келтиряпсизлар», – қичқирди ҳужум қилган шахс.
Хольштейннинг бўйнига пичоқ салгина шикаст етказди. Бахтига кафенинг мусулмон хўжайини Дамир Абдулла ва унинг ўғли жиноятчини зарарсизлантириб, мэрнинг ҳаётини сақлаб қолдилар, деб хабар беради Al Jazeera.
«Кафе эгалари менга ёрдам берганлари яхши бўлди, – деди бўйнига тиббиёт пластирини ёпиштириб олган мэр матбуот анжумани пайтида. – Улар бу билан ўз ҳаётларини хавф остига қўйдилар. Аминманки, агар улар тезда менинг ҳимоям учун ташланишмаганда, ҳозир тирик ўтирмаган бўлардим».
Жиноятчи қўлга олинди ва унга айблов эълон қилинди.

back to top