Исломни қабул қилган артист аёл мусулмон никоҳлари ҳақида гапирди

Буюк Британияда «Мусулмон никоҳлари ҳақида ҳақиқатлар» шоуси экранларга чиқди. Уни артист ва ёзувчи аёл Мариам Франсуа-Серра олиб бормоқда.

Телешоу сюжети асосида мусулмон никоҳлари ва ажрашишларнинг Ғарб ҳуқуқий тизими шароитидаги муаммолари ётади. Телеканал ўтказган сўровномалар шуни кўрсатдики, мусулмон жуфтликларининг барчасининг ҳам никоҳи давлат органлари томонидан рўйхатга олинмайди, бу эса эрларнинг аёлларига ва фарзандларига нисбатан мулк масъулиятларини бажармасликларига олиб келади.
Шов-шувли шоунинг 34 ёшли телебошловчиси 21 ёшида Кембриж университетини тугатгач Исломни қабул қилгани маълум бўлди, деб хабар беради IslamNews сайти The Sun нашрига таяниб. Исломни қабул қилгунича Серра 90-йилларда кинода суратга тушишига улгурганди. Ҳали мактаб ўқувчичилигидаёқ у Кейт Уинслет билан бирагликда «Ақл ва туйғулар», Хит Леджер билан «Қўллар» фильмларида суратга тушган. Энди мусулмон фаолига айланган Мариам Ғарб ҳуқуқ тизимлари шароитида шаръий никоҳлар ҳамда эрлари Ислом аҳкомлари томонидан зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширмаган аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига эътибор қаратди.

back to top