Муслима Россиядаги президент сайловларида иштирок этмоқчи

Махачқалъада Доғистон муфтийси Аҳмад Абдуллаевнинг рафиқаси Айна Гамзатованинг Россия президентлигига номзодини қўллаш учун сайловчилар гуруҳи мажлиси бўлиб ўтади.

46 ёшли Гамзатова олий филологик ва юридик маълумотга эга. Россия журналистлар иттифоқи аъзоси, ёзувчи, Доғистон муфтийсининг ҳукумат органлари билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси, «Путь» хайрия жамғармаси ҳаммуассиси, «Ислам» журналининг бош муҳарриридир.
Тахмин қилинишича, 5 январгача унинг номзодини илгари суриш билан боғлиқ барча ҳужжатлар тайёр бўлади ва Россия Федерацияси Марказий сайлов қўмитасига топширилади.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти сайлови 18 мартга мўлжалланган.
Аввалроқ ЛДПР раҳбари Владимир Жириновский, Ксения Собчак, Григорий Явлинский, Екатерина Гордон ва бошқалар ҳам президентликка ўз номзодини қўйишини айтгандилар.

back to top