Ирландияда масжидга чўчқа гўшти отишди

Ирландия пойтахти Белфастда номаълум шахслар маҳаллий масжид биносига қарата чўчқа гўшти нимталарини отишди.

Бу ҳақида шаҳар мусулмонлар жамоати вакили ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди. Унинг сўзларига кўра, бадният кишилар бир неча бўлак чўчқа гўштини масжид эшигининг хатлар учун тешигидан киритиб юборишган.
«Бахтимизга, ҳеч ким жабрланмади. Биз бундай инсонлар Шимолий Ирландия аҳолисининг катта қисмини ташкил қилмаслигини биламиз ва шу йўл билан динлараро низо чиқаришга уринаётганларга қарши чиқамиз», – деди мусулмон жамоати вакили.
Ҳозир полиция воқеани ўрганмоқда. Айбдор ҳозирча топилмаган.

back to top