Қатарда қочқинларни қўллаб-қувватлаш хайрия тадбири бўлиб ўтмоқда

Йиғилган маблағ Мянма, Фаластин, Ироқ ва Суриялик миллионлаб қочқинларга ёрдам учун йўналтирилади.

Қатар хайрия ташкилоти (Qatar Charity) Мянманинг Аракан штатидан, Фаластиндан, Ироқдан ва Сурядан қочишга мажбур бўлган миллионлаб инсонларга ёрдам бериш мақсадида махсус кампания бошлади, деб хабар беради QNA ахборот агнтлиги.
«Жабрланганлар қиши» номли тадбир доирасида қочқинларга озиқ-овқат, қишки кийим ва бошқа зарур предметлар етказиб берилади.
Лойиҳа менежери Холид Ал-Яъфийнинг айтишича, лойиҳа тўрт мамлакатдан қочган миллиондан ортиқ қочқинларга 65 миллион риёл ҳажмида ёрдам кўрсатишни кўзда тутади.

back to top