ХАМАС раҳбари: АҚШ Фаластинга янги пойтахт таклиф қилди

АҚШ президенти маъмурияти Қуддус билан умумий чегарага эга Абу-Дис шаҳрини Фаластиннинг пойтахти деб эълон қилишни таклиф этди.

Al Jazeera нинг хабар беришича, бу ҳақида Фаластиннинг ХАМАС ташкилоти сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хания маълум қилган.
ХАМАС раҳбарининг айтишича «Вашингтоннинг ушбу таклифи Ғазо секторида сиёсий ислоҳотлар орқали вазиятни изга солиш ғоясини акс эттиради».
Эслатиб ўтамиз, 6 декабрь куни АҚШ президенти Доналд Трамп Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олди ва Тел-Авивдаги АҚШ элчихонасини у ерга кўчиришга буйруқ берди.
21 декабрь куни БМТ Бош ассамблеяси ўзининг фавқулодда мажлисида АҚШнинг қарорини қоралади. Қабул қилинган резолюцияда айтилишича, Қуддуснинг характерини, мақомини ва демографик таркибини ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар ноқонуний саналади.

back to top