Туркия диний идораси: роҳинжаларга ёрдам бериш барча мусулмонларнинг бурчидир

Туркия диний идораси: роҳинжаларга ёрдам бериш барча мусулмонларнинг бурчидир

Туркия дин ишлари бош идораси (“Диёнат”) раҳбари бечора роҳинжаларга ёрдам барча мусулмонларнинг бурчидир деган.

Эрбаш Бангладешдаги Кутупалонг қочқинлар лагерини бориб кўрди ва “Диёнат” томонидан йиғилган моддий ёрдамни қочқинларга етказди. У журналистларга қочқинлар яшаётган аянчли шароитларни гапириб берди. “15-20, баъзида 50 киши бир чодир остида яшаяпти. Биринчи навбатда, уларни яхши бошпана билан таъминлаш лозим”, – деди у.
“Диёнат” роҳинжаларга 11 258 та озиқ-овқат халтаси, 12 750 халта қишки кийим ва 4 000 халта ҳамма мавсумга мос кийим-кечаклар тарқатди.
“Улар бизнинг биродарларимиз, уларни ҳимоя қилишимиз керак”, – деди Эрбаш. Шунингдек, у қочқинлар учун масжид қуриш режасини ҳам ўртоқлашди.

back to top