Logo
Print this page

БМТ Сурияга инсонпарварлик ёрдами юкланган 14 та юк машинаси жўнатди

Инсонпарварлик ёрдами Идлиб ва унга яқин қишлоқларга етказиб берилади.

БМТнинг инсонпарварлик ёрдами ортилган 14 та юк машинаси “Жилвагўзи” назорат пунктидан ўтиб Идлибга йўл олди.
“Анадолу” агентлигининг маълумотларига кўра, энг зарур буюмлар ортилган машиналар Туркиянинг Хатай вилояти Рейханли туманига етиб келди ва шу ердан Суриянинг Идлиб вилоятига йўл олди.
Инсонпарварлик ёрдами Идлиб шаҳри ва унга яқин қишлоқларга тарқатилади.
Суриядаги уруш 2011 йилнинг мартида тинч намойишчиларга ҳукумат қўшинларининг ўт очиши ортидан бошланиб кетган эди. БМТнинг маълумотларига кўра, зиддият натижасида 400 минг киши ҳалок бўлган, 10 миллиондан ортиқ инсон ўз уйларини тарк этдилар. 4,8 миллион инсон эса мамлакат ташқарисидан паноҳ топди.

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика