Logo
Print this page

Қуддусдаги бир бекатга Трамп номи берилади

Қуддусдаги Ғарбий деворга яқин жойда қурилажак темир йўл бекатига Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олган АҚШ президенти Дональд Трамп номи берилади.

«Едиот Ахронот» газетасининг маълумотларига кўра, Исроил траспорт ва жосуслик вазири Исраэль Кац шундай шундай қарор қабул қилди.
Якуний лойиҳада 52 метр чуқурликда икки бекатлик ерости туннели қуриш кўзда тутилган. Улардан бири “Доналд Жон Трамп, Ғарбий девор” номини олади. Туннел узунлиги уч километрдан иборат.
“Ғарбий девор (ёки Йиғи девори)” яҳудий халқи учун энг муқаддас жойдир, шу сабабли мен президент Трампнинг ушбу тарихий қарори шарафига бекатлардан бирини унинг номи билан аташга аҳд қилдим”, – деди Кац.

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика